Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАСЖИДЛАР ҲАЙИТ НАМОЗИ УЧУН ТАЙЁР

МАСЖИДЛАР ҲАЙИТ НАМОЗИ УЧУН ТАЙЁР

Президентимизнинг жорий йил 15 августдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, 21-23 август кунлари юртимизда Қурбон ҳайити кенг нишонланади.

Вилоятимизда ҳам мазкур байрамни юқори савияда, юксак уюшқоқлик билан тантана қилишга қизғин ҳозирлик кўрилди.

– Қурбон ҳайити Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида ўтказилаётгани билан ҳам янада муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов. – Ушбу байрамлар олдидан 18-19 август кунлари юртимизда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, мурувват тадбирлари амалга оширилди. Вилоят бўйича 1400 га яқин қабристон ва муқаддас қадамжолар, масжидларда ҳашар уюштирилиб, ҳудудлар ободонлаштирилди. Имом-хатиблар ва ҳомийлар томонидан вилоятимиздаги Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйларида истиқомат қилаётган кишилар ҳамда маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларга қарийб 85 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Бу хайрли ишлар ҳайит кунларида ҳам давом эттирилади.

21 август куни вилоятдаги 274 та жоме масжидида ҳайит намози ўқилиши режалаштирилиб, айни пайтда ушбу масканларда барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун ички ишлар идоралари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ҳайит кунлари маҳаллалар, боғ ва хиёбонларда байрам сайиллари ўтказилади.

 

А.Пўлатов.


Киритилган вақти: 20/08/2018 11:49.   Кўрилганлиги: 1128
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/masjidlar-hayit-namozi-uchun-tayyor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.