
Марказий сайлов комиссияси овоз беришнинг жорий якунларини эълон қилди Тошкент вақти билан соат 20.00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида овоз бериш якунланди. Ўзбекистон Республикасининг Европа давлатлари ва АҚШдаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 18 миллион 928 минг нафардан зиёд сайловчи иштирок этди. Бу жами сайловчиларнинг 91 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида халқаро кузатувчилар, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда шу ҳақда маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида” ва “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларда мустаҳкамланган халқаро демократик норма ҳамда принципларга риоя этилган ҳолда очиқ ва ошкора ўтгани таъкидланди.
Айни пайтда сайлов участкаларида ҳар бир номзод учун берилган овозлар санаб чиқилмоқда. Овозларни санаб чиқишда сайлов участкаларида сиёсий партиялардан 35 минг нафардан зиёд кузатувчи, халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Сайлов давомида жойлардан сайлов қонунчилиги бузилиши ҳақида хабар келиб тушмади.
Эртага, 30 март куни бўлиб ўтадиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади. Шу куни халқаро кузатувчилар миссиялари ҳам матбуот анжуманлари ўтказади.
ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.