Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“МАРКАЗИЙ БАНК КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“МАРКАЗИЙ БАНК КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

 Марказий банк Самарқанлд вилоят бош бошқармаси ташаббуси билан банк тизими ходимлари орасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада кенг тарғиб

қилиш мақсадида спортнинг 6 тури бўйича “Марказий банк кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Бир ой давом этган мусобақада 400 нафардан ортиқ банк ходимлари спортнинг минифутбол, мерганлик, дартс, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро беллашди.
Барча турларда банкирлар ўзларининг нафақат ишда, балки спортда ҳам эпчил ва чаққон эканликларини исботлашди. Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мусобақаларнинг якунида минифутбол бўйича ўтказилган мусобақада Халқ банки жамоаси кубокни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар “Алоқабанк” жамоаси ҳамда Марказий банк вилоят бош бошқармаси жамоасига насиб этди.


Киритилган вақти: 06/08/2019 15:48.   Кўрилганлиги: 394
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/markaziy-bank-kubogi-goliblari-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.