
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан танишиб, бу ерни ҳар бир юртдошимиз зиёрат қилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган эдилар.
Ўтган бир ой давомида марказга 3 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Кун сайин ташриф буюрувчи сайёҳлар сафи ортиб бораётганлиги биз учун аҳамиятлидир.
Имом Бухорийнинг марказ музей фондидан жой олган “Саҳиҳи Бухорий” китобининг қадимий қўлёзма нусхаси ва буюк муҳаддиснинг айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларида сақланаётган ноёб асарларининг нусхалари маҳаллий ва хорижий сайёҳларга катта қизиқиш уйғотмоқда.
Бугунги кунда марказ илмий ходимлари томонидан “Имом Бухорий таърифи”, “Одоблар хазинаси”, “Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси”, “Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва ижоди”, “Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон”, “ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар” каби йигирмага яқин китоблар нашр қилинди.
Имом Бухорий бобомизнинг учта – “Биррул волидайн” (Ота-онага яхшилик қилиш), “Холқ афъол ал-ибод” (Бандалар феълларининг яратилиши) ва “Сулосиётул Бухорий” (“Саҳиҳул Бухорий” асаридаги санади уч ровийли ҳадислар) китоблари таржима қилиниб, таҳрир ишлари олиб борилмоқда. “Имом Бухорий ҳаёти”, “Муҳаддислар султони”, “Имом Бухорий мажмуаси” китоб-альбоми, “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, “Иброҳим Саффор Бухорий ҳаёти ва илмий мероси” каби китоблар нашрга тайёрланмоқда.
Бу китобларни ўқиган кишилар, айниқса, ёшлар ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайди ва уларда турли ахборот хуружларига нисбатан соғлом мафкуравий иммунитет ҳосил бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.