Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мардлик ва жасорат мактаби

Мардлик ва жасорат мактаби

Самарқанд шаҳридаги ҳарбийлар шаҳарчасида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги бошланиши муносабати билан “Армия ва ёшлар” фестивали ўтказилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳарбий қисм ва муассасалар хизматчилари, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари, вилоятдаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талаба-ёшлари, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мактаблари тингловчилариқатнашди.

Тадбир аввалида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А.Саидов сўзга чиқиб, табдир иштирокчиларини ҳарбий ватанпарварлик ойлиги бошланиши билан табриклади.

Фестивалда замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди. Аскар ва сержантлар, курсантларнинг кўргазмали чиқишлари уюштирилди. Шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши авиамодель, ҳаваскор автомотоспорт тўгараклари аъзоларининг чиқишлари ҳам тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

– Бундай тадбирлар ёшларнинг ҳарбий соҳага оид билим ва тушунчаларини мустаҳкамлаш билан бирга ҳарбийликкақизиқишларини оширишга ёрдам беради, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов. – Шу боис ойлик давомида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида, таълим муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги давра суҳбатлари ва учрашувлар, танлов ва спорт мусобақалари ўтказишни режалаштирганмиз. Шунингдек, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасаларида ташкилотимиз томонидан маданий-маърифий тадбирлар уюштирамиз.

Фестиваль якунида Самарқанд гарнизони офицерлар уйи ҳамда вилоят маданият бошқармаси бадиий жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.




Охирги ўзгариш: 15/12/2017 20:33.   Кўрилганлиги: 1742
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mardlik-va-jasorat-maktabi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.