Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ УЛУҒЛАНДИ

МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ УЛУҒЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбирлар Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловати билан бошланди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Байрамнинг асосий тадбири шаҳардаги концерт залида бўлиб ўтди. Унда вилоят жамоатчилиги, Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, сиёсий партиялар вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини вилоят ҳокими Т.Жўраев ўқиб эшиттирди.

Президентимизнинг 2018 йил 12 январдаги фармонига кўра, мамлакатимиз мудофаа қудратини юксалтириш йўлида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланган эди. Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати ходимлари М.Қодиров, Т.Холиқовга “Жасорат”, ҳарбий-қурилиш йўналишидаги Самарқанд академик лицейи ўқитувчиси И.Яхшибоевга “Шуҳрат” медаллари Мудофаа вазири ўринбосари А.Бурхонов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони О.Саидов томонидан тантанали топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиқлари, ички ишлар ходимларига “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони топширилди. “Энг илғор ҳарбий хизматчилар” танлови ғолиблари тақдирланди. Бир гуруҳ хизматчиларга ҳарбий унвонлар берилди.

- Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ватан ҳимоячиларининг хизматни ўташ ва яшаш жойларидаги ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, резервга бўшатилган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани биз, ҳарбий хизматчиларга руҳан мадад берди, - дейди мукофотланганлар номидан подполковник унвони соҳиби Б.Зулфиқоров. – Яъни, ҳарбий хизматчилар учун янги тураржойлар қуриш, мавжуд тураржой фондини таъмирлаш, замонавий ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш, узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш имконияти яратилди. Бугун навбатдаги унвонни қабул қилиб олар эканман, билдирилган ишончни оқлаш, халқимиз тинчлиги ва фаровонлиги, фарзандларимиз келажагини ҳимоя қилишдек улкан масъулиятни ҳам зиммамга олдим.

Тадбирда вилоятимиз ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган санъат усталари, Марказий ҳарбий округ қўшинлари бадиий жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди.

 

***

Шу куни вилоят жамоатчилиги вакиллари Президентимиз фармонига мувофиқ “Жасорат” медали билан тақдирланган, ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган Каттақўрғон тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми катта ёнғин ўчирувчиси Алибек Шодмонов хонадонида бўлишди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Қулматов юрт осойишталиги  йўлида жонини фидо қилган ўғлонларнинг жасорати, шарафли номи унутилмаслиги ҳақида сўз юритди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатов давлатимизнинг юксак мукофотини марҳумнинг отаси Абдуҳаким Шодмоновга топширди.

                          

Бахтиёр Мустанов.

 

 


Охирги ўзгариш: 16/01/2018 09:03.   Кўрилганлиги: 250
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mardlik-matonat-va-jasorat-uluglandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг