
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида ўтказилган тадбирда Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг хотирасига бағишлаб чоп этилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби ҳақида сўз юртилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ў.Усмонов, Самарқанд давлат университети профессори Ф.Набиев давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тайёрланган ушбу китоб ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида Ватанга меҳр-муҳаббатни янада ошириш, юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган фидойи ҳарбийларимиз хотирасини абадийлаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида 10 минг нусхада чоп этилган китобда 222 нафар йигитнинг жасорати, қаҳрамонлиги ҳақида ҳикоя қилинган. Эътиборлиси, китобга киритилган 25 нафар самарқандлик Ватан ҳимоячилари орасида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарувчи-ғаввоси Ғофир Жўраев хотираси ҳам ёдга олинган.
Тадбирда Ғ.Жўраевнинг жасорати, фавқулодда вазиятларда аҳолига кўрсатган ёрдами ҳақида ҳамкасбларининг хотиралари эшитилди.
Маърифий тадбир доирасида Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилиб, ёшларга бошқарма фаолияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, бошқарма шахсий таркиби ҳамда коллеж ўқувчиларининг Самарқанд давлат музей қўриқхонасига саёҳати ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.