Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАРД ЎҒЛОНЛАР ҲАМИША ХАЛҚ ХОТИРАСИДА

МАРД ЎҒЛОНЛАР ҲАМИША ХАЛҚ ХОТИРАСИДА

Самарқанд гарнизонидаги 16-ҳарбий шаҳарчада Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига бағишланган ёдгорлик монументи очилди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Б.Абдуваҳобов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир мустаҳкам, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армиямиз шаклланганини таъкидлади.


Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг ҳамиша ҳушёр ва сергаклиги, ҳар қандай шароитда ҳам Ватан ҳимояси учун тайёрлиги туфайли бугун осмонимиз мусаффо, халқимиз осуда ҳаёт кечирмоқда. Хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасорати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, халқимиз доимо ёд этмоқда.

Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг 24 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни арафасида бунёд этилган мазкур ёдгорлик ҳам хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларга халқимизнинг чексиз эҳтироми ва миннатдорлиги рамзидир.


– Она учун ўз жигарбандини тупроққа қўйишдан оғир мусибат йўқ – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи Розия Садинова. – Бундан 15 йил олдин хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ўғлим Сайёржоннинг вафоти қалбимда шундай жароҳат қолдирган. Ўтган йиллар давомида ўғлимнинг номини абадийлаштириш, унинг жасоратини қадрлаш юзасидан давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар кўнглимга таскин беради. Бугун очилган ушбу ёдгорликда бир қатор сафдошлари сингари Сайёржоннинг ҳам номи битилганини кўриб, тўлқинланиб кетдим. Демак, болам нафақат биз, оила аъзоларининг, балки халқимизнинг ҳам кўнглида яшамоқда. Илоҳим, юртимиз тинчлигининг ишончли ҳимоячилари бўлган ҳарбийларимиз соғ ва омон бўлсин!


Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмлар, ўқув юртлари ва жамаотчилик томонидан ёдгорлик пойига гуллар қўйилди.

Ғ. Ҳасанов, Б. Мустанов (сурат)


Киритилган вақти: 14/01/2016 18:25.   Кўрилганлиги: 1434
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mard-oglonlar-hamisha-xalq-xotirasida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.