Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАҚОМ – БИРОДАРЛИК ТАРОНАСИ

МАҚОМ – БИРОДАРЛИК ТАРОНАСИ

Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган Халқаро мақом санъати анжуманида вилоятимиз вакиллари оммавий саҳналарда ўз чиқишларини намойиш этди.

Илк бор ўтказилган ушбу санъат байрамида дунёнинг 70 дан зиёд давлатидан келган иштирокчилар ҳамда мақом ихлосмандлари Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлими ижрочилари, вилоят мусиқали драма театри актёрлари, Самарқанд санъат коллежи қошидаги “Мақом”, “Афросиёб”, Пастдарғом, Булунғур туманларининг “Дарғом ғунчалари” ёш мақомчилар, «Чавқи» фольклор этнографик ансамбллари чиқишларидан баҳраманд бўлди.

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори энг кекса санъат йўналишларидан бири бўлган мақомни ривожлантиришга катта туртки берди. Қарорга мувофиқ вилоятларда мақом марказлари ташкил этилиши, мақом ижрочилиги бўйича янги истеъдодларнинг кашф этилишига замин яратди.

Вилоятимизда ҳам Мақом маркази фаолияти йўлга қўйилди ва унда мумтоз қўшиқлар усталари, моҳир созандалар ижод қилмоқда. Вилоят ҳокимлиги томонидан марказга замонавий автобус совға қилинди. Бу мақом ижодкорларининг чекка туман ва қишлоқларга чиқиб, ўз санъатларини намойиш этиш имкониятини яратади.

Шаҳрисабздаги чиқишларимизда Самарқанд мақоми асосчиларидан бири Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов басталаган куйлардан кенг фойдаландик.

Анжуман доирасида вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари томонидан тайёрланган кулолчилик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, зардўзлик маҳсулотлари, дунёга машҳур Самарқанд нонлари ва ширинликлари, сархил мевалар кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Моҳир ошпазлар меҳмонларга ош улашди.

- Буюк жаҳонгир Амир Темур ва у дунёга келган Шаҳрисабз ҳақида кўп эшитганман, - дейди Бельгиянинг “Lamekan” ансамбли созандаси Рубин Тененбом. - Соҳибқирон салтанат барпо этган Самарқандни зиёрат қилиш энг катта орзуларимдан бири. Шунинг учун самарқандлик санъаткорларнинг дастурларини намойишларини қизиқиш билан томоша қилдим. Қадим шаҳарнинг оламга машҳур нони, ширинликлари таъми оғзимда қолди. Насиб этса, келаси йили жамоамиз билан Самарқандда ўтадиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида қатнашамиз.

Анжуман давомида самарқандлик мақомчилар Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида ижодий учрашувлар ўтказди.

 

Ҳусан Элтоев.


Киритилган вақти: 12/09/2018 22:09.   Кўрилганлиги: 88
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/maqom-birodarlik-taronasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг