
Сўнгги йилларда аксарият ёшлар китоб ўқишга қизиқмай қўйишгани рост гап. Улар кўпроқ интернетдан маълумотлар излашга, янгиликларни ҳам онлайн тарзда топиб ўқишга, телефон орқали турли ўйинлар, суратлар, видеолар кўришга мойилдирлар.
Бунинг салбий таъсири ёшлар тарбияси, одоб-ахлоқи, маънавиятида зарарли из қолдириши мумкин.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларимизни китобга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини барча юртдошларимиз қатори, мен ҳам қўллаб-қувватлайман. Чунки китоб битмас-тугунмас хазина, билим манбаи.
Бугун ўзим таҳсил олган Қўшработ туманидаги 64-ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, 64-, 41- ва 19-мактаб китобхон ўқувчиларига китоб совға қилдим. Ўқувчи ёшлар билан учрашиб, китоб ўқиган одам ҳеч қачон хор бўлмаслигини, китобхон қаҳрамонлардек юксак интилишлари билан бирга яшаши, ҳаётда қийналганида, тушкунликка тушганида ушбу қаҳрамонлар каби иш тутиб, машаққатларни енга олиши ҳақидаги фикрларимни билдирдим. Ўз навбати ўқувчилар ҳам мутолаа қилган асарлари, хулосалари ҳақида йиғилганларга сўзлаб беришди. Ижодкор ёшлар ўз ижодлари намуналаридан парчалар келтириб ўтишди.
Фарзандларимизнинг билим олишга бўлган иштиёқи, китобга бўлган меҳри қанчалар катта бўлса, уларнинг маданияти, маънавияти ҳам тобора юксалиб бораверади.
Кўпгина ота-оналар боласига ўқиб берадиган китоблар учун алоҳида вақт ажратишади, бироқ, ҳаммада ҳам бундай эмас. Иложи борича, болага доимо бир вақтда китоб ўқиб бериш лозим, шундагина улар шу пайтни интиқлик билан кутишади. Ўқитиш эса интизом талаб қилади. Агар бола буни хотиржамлик билан қабул қилса, демак бу яхши фойда беради. Китоб уларнинг тафаккур доирасини кенгайтиради, тассавур қилиш қобилиятини ўстиради, иқтидорини ривожлантиради.
Биз ёши катталар китоб болаларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш билан бирга тарбия қилишнинг энг яхши усули ҳисобланишини унутмаслигимиз лозим. Маънавиятни бойитишдаги китобнинг ўрни беқиёсдир. Шу боис барча ёши катталарга мурожаат қилиб, ёшларимизни китоб ўқишга қайтариш борасида ўз муносиб ҳиссаларини қўшишга даъват қиламан. Шу билан бирга вилоятда китобсеварлар сафини кенгайтириш мақсадида қуйидаги номинациялар бўйича танлов ўтказмоқчимиз. Яъни:
- Вилоятдаги энг яхши китобхон оила- ғолиб оилага мукофот “Спарк” автомобили;
- Энг яхши китобхон мактаб (16 та биринчи ўрин) – ҳар бир биринчи ўринни эгаллаган мактабга 100 миллион сўмдан пул мукофоти (жами 1,6 млрд. сўм);
- Энг яхши китобхона маҳалла (16 та биринчи ўрин) – ҳар бир биринчи ўринни эгаллаган МФЙга 100 миллион сўмдан пул мукофоти (жами 1,6 млрд. сўм);
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.