Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАЪНАН СОҒЛОМ МИЛЛАТНИНГ ЭРТАСИ БОР

МАЪНАН СОҒЛОМ МИЛЛАТНИНГ ЭРТАСИ БОР

Самарқанд шаҳрида ёшларни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, уларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассислар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, таълим муассасалари раҳбарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари қатнашдилар.


Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов, дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи М.Юлдошев, Тошкент Ислом институти ректори Ҳ.Йўлдошхўжаев, Республика Маънавият тарғибот гуруҳи аъзоси О.Бозоров маъруза қилди.

Тадбирда ақидапараст оқимларнинг жиҳод, шаҳидлик, халифалик каби масалалардаги сохта даъволарига раддиялар, миссионерлик, «оммавий маданият»нинг салбий оқибатларидан ҳимояланишнинг муҳим йўналишлари тўғрисида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.


Семинарда Тошкент ислом университети ҳамда «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси томонидан «Осуда ҳаёт қадри» номли фото ва адабиётлар, фильмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Бундай тадбирлар Каттақўрғон, Ургут ва Самарқанд туманларида ҳам ўтказилди. 


Киритилган вақти: 16/04/2015 17:00.   Кўрилганлиги: 599
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/manan-soglom-millatning-ertasi-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг