
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда фармонда давлат бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилганлиги, бу эса ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, фуқароларнинг фаровонлиги ва ҳаёт даражасини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини самарали бажаришга тўсиқ бўлаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилиши хусусида сўз юритилди.
– Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган долзарб вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур фармон давлат ва жамият қурилишида янги вазифаларни белгилаб берди, – дейди вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Хўжаёров. – Концепцияда белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш бўйича 40 дан ортиқ аниқ тадбирларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” тасдиқланиши амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади.
Тадбир иштирокчилари фармонда бозор механизмларини кенгайтириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, инвестиция муҳитини яхшилаш орқали хориж инвестицияларини фаол жалб қилиш, соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланганлиги партия электорати манфаатларига хизмат қилишини таъкидлашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.