
Мамлакатимиз тараққиёт йўлининг ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий эканини, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш борасида эришилган ютуқларнинг аҳамиятини халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш оммавий ахборот воситалари ходимларининг долзарб вазифасидир.
27 июн матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокимлигида ташкил қилинган байрам тадбирида ушбу жиҳатлар алоҳида эътироф этилди.
Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари хоимдалари, матбуот тарқатиш билан шуғулланадиган корхоналар вакиллари, кенг жамоатчилик иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев оммавий ахборот воситалари ходиларини касб байрами билан табриклаб, уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.
Чиндан ҳам, вилоят ҳокими алоҳида қайд этиб ўтганидек, давлат ва ҳокимият идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида жойларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида шаффоф муносабатни қарор топтириш ҳам оммавий ахборот воситалари олдида турган вазифалар сирасига киради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, ахборот излаш, олиш ва уни тарқатишга оид ҳуқуқлари, оммавий ахборот воситалари эркин ва қонунга мувофиқ фаолият юритиши, ахборот хавфсизлигига доир кафолатларнинг асосий тамойилларини белгиловчи меъёрлар мустаҳкамлаб қўйилган.
Тадбирда ҳар йили анъанавий ўтказиб келинадиган танловлар ғолибларига ҳамда соҳада фаол меҳнат қилиб келаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига вилоят ҳокимлигининг ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг эсдалик совғалари ҳамда дипломлари топширилди.
Тадбир иштирокчилари Самарқанд туман ҳокимлигининг нашри бўлган “Гулобод тонги” газетаси таҳририятининг янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этиб, таҳририятда ижодий ва техник ходимлари учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.