
Самарқандда “Болажонлар дунёси” кўргазмаси ҳамда “Мен бўлажак тарбиячи” шиори остида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг “Касб маҳорати” тақдимоти ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, мактабгача таълим ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мактабгача таълим муассасалари учун мебель ва спорт инвентарлари, турли хил жиҳозлар, ўқув ва кўргазмали қуроллар, тарбияланувчиларга мўлжалланган адабиётлар кўргазмалари намойиш этилди.
Вилоятдаги таъминотчи корхоналар боғчаларга етказиб бериши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасини ўтказган ҳолда бу борадаги таклифларини билдирди.
– Юртимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган эътибордан руҳланиб, корхонамизда мазкур соҳа муассасалари учун юз турдан ортиқ қаттиқ ва юмшоқ мебель, спорт инвертарлари ишлаб чиқаряпмиз, – дейди Самарқанд туманидаги “Стеклопластик” масъулияти чекланган жамияти бош технологи Назира Муинова. – Бу маҳсулотларимиз халқаро сифат талабларига жавоб бериши ҳамда тарбияланувчиларнинг саломатлиги, жисмоний ва маънавий баркамол бўлиб ўсиши, хавфсизлиги ҳисобга олинган ҳолда тайёрланаётгани билан буюртмачиларимизга манзур бўлмоқда.
Ҳозирда республикамизнинг бир қатор вилоятларига ўз маҳсулотларимизни етказиб беряпмиз.
Тадбирда вилоятдаги касб-ҳунар коллежларининг “Мактабгача таълим” йўналиши битирувчиларининг боғча тарбияланувчилари билан ўқув-амалий касб маҳорати тақдимоти, кўргазмали мусиқий чиқишлари ва спорт ўйинлари намойиш этилди. Шунингдек, коллежларнинг тегишли йўналишлари битирувчилари томонидан мактабгача таълим муассасалари учун тикув ва трикотаж буюмлари тайёрлаш, озиқ-овқат технологияси, ошпазлик, ҳамширалик иши бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Кўргазма доирасида туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимлари эксплуатация хизматларига 23 та махсус “Дамас” автомашинаси тантанали топширилди.
Ушбу транспорт воситалари орқали ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасаларида коммунал соҳа бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади. Бунинг учун мазкур хизматга касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга қабул қилинди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов сўзга чиқиб, вилоятдаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, тарбияланувчиларга замон талаблари даражасида таълим-тарбия бериш, кадрлар билим ва малакасини ошириш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, галдаги вазифаларга тўхталди.
Ғ. Ҳасанов, А.Исроилов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.