Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАКТАБ ЯРМАРКАСИ НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ?

МАКТАБ ЯРМАРКАСИ НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ?

Янги ўқув йилининг бошланишига оз вақт қолди. Бугун фарзандига кийим-кечак ва ўқув қуроллари харид қилиш мақсадида юрган юзлаб ота-оналарни учратиш мумкин.

Харидорларга қулайлик яратиш учун бозор ва мактабларда анъанавий мактаб ярмаркаси ташкил этилди. 

– 10 августдан вилоятимиздаги бозорлар ва йирик савдо мажмуалари ҳамда 51 та умумий ўрта таълим мактабида мактаб ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Йўлдошев. – Мазкур мактаблар географик жойлашуви бўйича танлаб олинди ва уларга 27 турдаги арзонлаштирилган маҳсулот етказилди. Ўқув қуроллари ва кийимларнинг тўлиқ бўлиши ҳамда нархларнинг ошиб кетмаслиги бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ҳар бир ярмаркага вилоят ташкилотларидан назоратчи бириктирилди. Ярмаркалар 10 сентябрга қадар давом этади.

Самарқанд шаҳри Микрорайон ҳудудининг Буюк ипак йўли кўчасидаги мактаб ярмаркаси одамлар билан гавжум.

– Фарзандларимга ҳар йили шу ярмаркадан мактаб кийими ва ўқув-қуроллари харид қиламан, – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи Дилором Аминова. – Нархлар арзон, маҳсулотлар сифатли.

Самарқанд шаҳрининг 20-умумий ўрта таълим мактабидаги мактаб ярмаркаси ҳам ота-оналар билан гавжум.

– “Аминжон канс савдо” МЧЖ билан шартнома тузиб, барча турдаги ўқув қуролларини олиб келиб сотяпмиз, – дейди мактаб директори Юлдуз Мамидова. – Ҳар йили мактабимизда ташкил этиладиган мактаб ярмаркаси одамларнинг мушкулини осон қилгани боис бу йил ҳам ярмарка фаолиятини йўлга қўйдик.

 

Абдужаббор Пўлатов, Бахтиёр Мустанов (фото).


Киритилган вақти: 14/08/2018 21:22.   Кўрилганлиги: 1321
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/maktab-yarmarkasi-nimasi-bilan-farq-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.