Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАКТАБ-ИНТЕРНАТ МАНЕЖИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

МАКТАБ-ИНТЕРНАТ МАНЕЖИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун, 12 февраль куни Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатининг қайта реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси янгиланган манежи фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тантанали тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги, соҳа мутахассислари ҳамда Россия Федерациясининг жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети вакиллари қатнашишди.

 9,7 миллиард сўм маблағ ажратилиб, капитал таъмирланган манежга 32 турдаги 250 миллион сўмлик янги спорт инвентарлари ажратилди. Спортнинг 14 тури бўйича манежда 600 нафар маҳоратли ёш спортчилар шуғулланишни бошлашди. 

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор, соҳа мутахассисларини тайёрлашнинг долзарб масалалари ва спорт муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳа мутахассислари олдида турган вазифалар ҳақида маълумот беришди.


Охирги ўзгариш: 12/02/2019 16:58.   Кўрилганлиги: 603
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/maktab-internat-maneji-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.