
Самарқандда Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорлиги, учинчи томон мониторинги,қайта алоқа механизми ва пахта йиғим-теримида
мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича миллий мониторинг натижалари юзасидан минтақавий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ўтказилган анжуманда Халқаро меҳнат ташкилоти, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари касаба уюшмалари кенгашлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиқов сўзга чиқиб, Халқаро мехнат ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар, ўтказилган семинар-тренинглар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот берди.
- Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотига 25 йилдан бери аъзо ҳисобланади, - дейди Халқаро меҳнат ташкилоти учинчи томон мониторинги лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп. - Бу давр мобайнида Ўзбекистон томонидан ХМТнинг саккизта энг муҳим конвенцияси ратификацияқилинди. Ушбу конвенциялар ижроси доирасида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида мамлакатда ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Конференция давомида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари М.Ишанхўжаев тадбиркорликни ривожлантиришда ишбилармонлар, хусусан, фермерларга палата томонидан кўрсатилаётган ёрдам ҳақида сўз юритди. Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизларқўмитаси раиси Р.Эшқобилова ҳудудда мажбурий меҳнатнинг олдини олишгақаратилган ишлар тўғрисида гапириб, иш самарадорлигини яхшилаш бўйича таклифларини билдирди.
- Мамлакатимизда бир неча йилдан бери мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ижросини ўрганиш мақсадида ташкилот экспертлари томонидан мониторинг ишлари амалга оширилади, - дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вакили Х.Худойбердиев. – Федерация вакиллари томонидан ҳам шундай мониторинг олиб борилди. Миллий экспертларимиз 350 га яқин фермер хўжалиги далаларида, 200 га яқин коллежларда бўлди.
Конференция давомида мамлакатимизда мажбурий меҳнатнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш орқали бу ҳолатга барҳам бериш таклифлари билдирилди.
Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев иштирок этди.
Гулруҳ МЎМИНОВА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.