Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мажбурий ижро бюроси: 70 минг нафар истеъмолчи огоҳлантирилди, 422 нафар қарздор тармоқдан узилди

Мажбурий ижро бюроси: 70 минг нафар истеъмолчи огоҳлантирилди, 422 нафар қарздор тармоқдан узилди

Вилоят Матбуот уйида ўтказилган навбатдаги анжуман Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси фаолиятига бағишланди.

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Акмал Имомов янги тизимнинг мақсад ва вазифалари, бугунги кунгача бажарилган ишлар ҳақида журналистларга сўзлаб берди.

– Мажбурий ижро бюроси Президентимизнинг жорий йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газни етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра ташкил этилди, – дейди Акмал Имомов. – Вилоятдаги жами штат бирликлари 800 нафардан ортиқ кишини, давлат ижрочилари 129 нафарни, назоратчилар эса 457 нафарни ташкил этади. Айни пайтда вилоятдаги 1300 нафардан ортиқ электр энергияси ва табиий газ таъминоти инспекторлари ўрнига бошқарма таркибидаги юқоридаги 457 нафар назоратчилар фаолият юритишади. Яъни, соҳага замонавий технологиялар киритилиши кенгайтирилиб, инсон омили камайгани ҳисобига штатлар уч бараварга қисқарди.

Сир эмас, айни вақтда коммунал соҳадаги энг катта муаммо дебитор қарздорлик. 2017 йил 1 июль ҳолатига вилоятда электр энергиясидан қарздорлик 328 миллиард, табиий газдан 299 миллиард сўмдан ошган. Янаям ачинарлиси, йил бошидан буён бу қарздорликлар яна бир неча миллиардга ошди. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг асосий вазифаларидан бири ана шу қарздорликка аниқлик киритиб, уни бартараф этиш, шу орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга кўмаклашишдир.

Бугунги кунгача вилоят бўйича барча қарздор истеъмолчиларнинг рўйхати шакллантирилган бўлиб, уларнинг 70 мингтасига ҳозиргача қарзни узиш бўйича талабнома юборилган. Тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган 422 та истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилган.

Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Анвар МУСТАФОҚУЛОВ


Охирги ўзгариш: 25/07/2017 09:35.   Кўрилганлиги: 1394
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/majburiy-ijro-byurosi-70-ming-nafar-istemolchi-ogohlantirildi-422-nafar-qarzdor-tarmoqdan-uzildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг