
Самарқанд вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида оғир атлетика бўйича 2002 йил туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Беш кун мобайнида ўтказиладиган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 250 нафардан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этишмоқда. Мазкур мусобақа жорий йил бўлиб ўтадиган Жаҳон ва Осиё чемпионатлари учун саралаш вазифасини ўтаб беради.
Мазкур мусобақа жорий йил март ойида АҚШдан ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан муҳим саралаш босқичи вазифасини ўтаб беради. Мусобақа доирасида ҳакамлар ва мураббийлар учун семинар ҳам ташкил этиш кўзда тутилган. Бунда асосан ёшлар билан ишлаш, селекция ишларини ташкил этиш, допингга қарши кураш бўйича тренинглар ўтказилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мусобақада совринли ўринларни эгаллаган маҳоратли спортчилар мамлакат ёшлар терма жамоаларига қабул қилинади.
Мусобақада ўғил-қизлар ўн вазн тоифасида баҳсларга киришмоқда. Баҳслар қизғин курашлар остида ўтмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида навоийлик Озода Ходжаева силтаб кўтаришда 67 кг, даст кўтаришда 53 кг кўрсаткични қайд этиб, умумий натижа 120 кг билан биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақа 10 февралга қадар давом этади. Иштирокчиларга мусобақа давомида кўтаринки кайфият улашиш мақсадида ташкилотчилар ва Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан тарихий обидаларга саёҳатлар уюштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.