МАҲОРАТ ВА ДЎСТЛИК БЕЛЛАШУВИ

“Қувноқ ва зукко талабалар” кўрик-танловининг биринчи тур тўртинчи беллашуви бўлиб ўтди.

Беллашувда Самарқанд давлат университетининг “Камолот”ҳамда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг “Самарқандлик болалар” жамоалари беш йўналиш бўйича маҳоратларини намойиш этди.

Ушбу кўрик-танлов талабаларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, жамиятда фаоллигини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бунда талаба-ёшлардакундалик ҳаётда учраб турадиган муаммолар, камчилик ва нуқсонларни ҳажвий ва сатирик жанрлар орқали кўрсатиб бериш қобилияти шаклланади ва улар томонидан бундай ҳолатларга муносабат билдиришга ўргатади.

Қизиқарли кечган баҳслар якунида Самарқанд давлат университетининг “Камолот” жамоаси ғолиб деб топилиб, кейинги босқичда қатнашиш имконига эга бўлди.


Киритилган вақти: 29/01/2015 18:56.   Кўрилганлиги: 503

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг