Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР ВАКОЛАТИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР ВАКОЛАТИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

Вилоят ҳокимлигида солиқ идоралари фаолиятини ислоҳ қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий ваколатларини кенгайтириш, республика давлат ҳокимияти органларининг лицензиялаш ва рухсат беришга доир айрим ваколатларини вилоятлар ва туман, шаҳар ҳокимликларига ўтказиш, шулар орқали маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини янада кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати масъул ходими Ф.Жалилов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, давлат солиқ ҳамда молия бошқармалари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Таъкидландики, шу пайтгача вилоятимизнинг туман ва шаҳар бюджетларининг қўшимча манбаларини бошқариш, маҳаллий ҳокимлик бюджет ижроси жараёнида зарур ҳолатларда бюджет параметрларига ўзгартириш киритиш ишлари Молия вазирлигининг рухсати билан амалга оширилар эди.

Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, эндиликда бу ваколат маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрига ўтказилди. Натижада марказий бўғин тасарруфидаги бир қатор ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга ҳуқуқлар, хусусан, бюджет ташкилотлари, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш харажатлари қуйи бўғинга берилди.

Йиғилиш давомида мазкур фармонга мувофиқ иштирокчиларнинг айрим турдаги солиқ даромадлари туман даражасида маҳаллий бюджетга тўлиқ бириктириб берилиши, туман ҳокимликлари учун маҳаллий бюджетга тушган қўшимча даромадлардан мустақил равишда фойдаланиш имкониятини яратиш, маҳаллий бюджетларнинг марказга боғлиқлигини кескин камайтириб, стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш, фаол инвестиция сиёсатини олиб боришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди ва таклифлари қабул қилинди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.

 


Охирги ўзгариш: 23/05/2018 20:06.   Кўрилганлиги: 975
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mahalliy-hokimliklar-vakolati-kengaytirilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.