Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Маҳалланинг энг яхши тадбиркор аёли

Маҳалланинг энг яхши тадбиркор аёли

Нарпай туманида шу номдаги кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов аввалида тумандаги маҳаллаларда тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланаётган аёллар маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. 


- Ҳудудимизда 200 га яқин тадбиркор аёл фаолият кўрсатмоқда, - дейди Нарпай туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Мирзавалиева. – Танловда тадбиркорликни бошлаган ёки узоқ йиллардан бери ҳунармандчилик қилиб келаётган хотин-қизлар иштирок этди. Уларни рағбатлантириш орқали тадбиркорликка қизиқтириш, фаолиятини кенгайтириш мақсадида тадбиркорлик, ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида иш олиб бораётган хотин-қизларни жалб этдик.

Тадбир давомида Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими вакиллари, вилоят «Тадбиркор аёллар» уюшмаси раиси томонидан иштирокчиларнинг соҳа юзасидан саволларига жавоб берилди.



Киритилган вақти: 04/08/2017 19:58.   Кўрилганлиги: 1079
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mahallaning-eng-yaxshi-tadbirkor-ayoli

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.