Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАҲАЛЛАЛАРДА “ҲАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОР” ДАСТУРИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИНМОҚДА

МАҲАЛЛАЛАРДА “ҲАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОР” ДАСТУРИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231 сонли қарори юзасидан маҳаллаларда соҳа мутахассислари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш департаменти томонидан Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир семинар ўтказилди.

Семинарда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича туризм соҳасига берилган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди. Семинар ишида тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар иштирок этишди.

Вилоятимиз бўйлаб мазкур йўналишдаги тарғиботлар соҳа мутасаддилари томонидан давом эттирилмоқда.


Киритилган вақти: 11/05/2019 21:33.   Кўрилганлиги: 546
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mahallalarda-har-bir-oila-tadbirkor-dasturi-targibot-qilinmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.