Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Маҳалла учун янги бино

Маҳалла учун янги бино

Ургут туманидаги Сатанг маҳалласида 6500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар асосан боғдорчилик, узумчилик, ҳунармандчилик билан шуғулланади. Бунёдкорликни яхши кўради.

Шу боис ҳашар анъанаси бу масканда сақланиб қолган. Жорий йил баҳор ойларида қишлоқ қабристонининг 120 метрлик девори ҳашар йўли билан барпо этилган эди. Яқинда эса фуқаролар йиҚинининг янги биноси қурилди. 3 ой ичида бунёд этилган икки қаватли бинода маҳалла раиси, масъул котиб, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, маҳалла посбони, профилактика инспектори, нуронийлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлар учун алоҳида хоналар, шунингдек, мажлислар зали мавжуд.


- Халқ бош қўшса, ҳар қандай оғир юмушни осон бажариш мумкинлигига яна бир бор амин бўлдик, - дейди меҳнат фахрийси Ҳайит Зарипов. - Маҳалламизнинг ўз биноси йўқлиги учун шу пайтгача фуқаролар йиғини ходимлари ҳам, аҳоли ҳам сарсон эди. Бу йил туман ҳокимлиги ер майдони ажратиб берди ва маҳалламиз аҳли, тадбиркорлар ёрдамида ушбу бинони қурдик. Бугун ҳаммамизнинг қувончимиз чексиз.

Туманнинг Ғўс қишлоғидаги Етти уйлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳам шу кунгача ўз биносига эга эмас эди. 5700 дан ортиқ аҳоли бирор бир ҳужжатга зарурат туғилганда қўшни маҳаллада жойлашган фуқаролар йиғинига боришга мажбур бўларди. Ва ниҳоят бу йил ушбу муаммога барҳам берилди.- “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг кўмагида маҳалладошларимиз кучи билан маҳалла учун замонавий янги бино қуриб олдик, - дейди Етти уйлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тўлқин Турсунов. - Қарийб 80 миллион сўм маблағ сарфланган бинода зарур шарт-шароит яратилди, мебель ва бошқа жиҳозлар олдик. Бу давлатимиз томонидан маҳалла институтини янада ривожлантиришга қаратилган эътибор самараси деб биламиз.

- Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралда қабул қилинган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди, - дейди Ургут тумани ҳокимининг ўринбосари И.Жабборов. - Шундан келиб чиқиб, биз ҳам туман бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаб олган эдик. Ҳафтанинг шанба кунини “Маҳаллалар куни” деб номлаб, ҳар бир маҳалла фаолиятини ўргандик. Фуқаролар йиғинлари ходимларининг ўзаро тажриба алмашиши учун семинарлар ташкил этилди. Ушбу жараёнда моддий-техник базаси ночор, ўз биносига эга бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинлари аниқланиб, уларга зарур ёрдам кўрсатилди. Туман бўйича ўн маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино қуришга киришилди. Бугунга келиб, ушбу маҳаллалар биноларида қурилиш ишлари якунига етиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда Чумчуқли маҳалласининг ҳам янги биноси фойдаланишга топширилади.




Охирги ўзгариш: 19/10/2017 08:30.   Кўрилганлиги: 337
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mahalla-uchun-yangi-bino

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг