
Самарқандда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг чораклик ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш ва ўтказишнинг тартиб-тамойиллари” мавзусида ҳудудий семинар ўтказилди.
Вилоят ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимликлари, вилоят адлия бошқармаси, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва туман, шаҳар бўлинмалари мутасаддилари, шаҳар маҳаллалари оқсоқоллари иштирок этган семинардани вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов очди.
Таъкидландики, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ маҳаллаларда туман ва шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари комиссиялари чораклик ҳисоботларини эшитиш белгиланган.
Сўзга чиққанлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асослари, ҳисобот эшитиш тартиби, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг вазифалари, уларнинг масъулиятини ошириш масалаларига тўхталди.
Йиғилганларга фуқаролар йиғинларида ҳисобот беришнинг, хусусан, уни тайёрлаш, эшитиш жараёнидаги ташкилий ишлар, ҳисобот йиғилишларини расмийлаштириш, уларни тегишли бошқарув идораларига юбориш, натижаларини ўрганиш тартиб-қоидалари бўйича тавсиялар берилди.
Сўнг Самарқанд шаҳар ҳокими А.Шукуровнинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган амалий тадбирларга оид ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда шаҳарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиш, бандликни таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш борасидаги ишлар аниқ рақамлар асосида келтириб ўтилди.
Намуна сифатида ўтказилган семинар якунида экспертлар, маҳалла фаоллари шаҳар ҳокими ҳисоботи бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.