Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАҲАЛЛА – МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

МАҲАЛЛА – МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

Самарқандда шу номдаги кўрик-танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан ўтказилган танловда умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик 

лицейларида таълим олаётган ўқувчилардан иборат жамоалар ўзаро беллашди.

Танловда ёшлар “Оила–маҳалла–таълим муассасаси”ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисидаги тақдимотларни слайдлар асосида, ижодий ёндашган ҳолда намойиш этишди. Маҳалла ҳаёти ҳамда маънавиятга дахлдор саволларга жавоб беришди. Танловнинг асосий шартига кўра ўқувчиларнинг “Маҳалла – менинг тақдиримда” мавзуидаги иншолари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Танлов якунида Тойлоқ туманидаги “Узунқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Билимдонлар” жамоаси биринчи ўринга муносиб деб топилди.Пайариқ туманидаги “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Ёшлар қаноти” жамоасига иккинчи, Пахтачи туманидаги “Шамсназар” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Хумор” жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

Сайёра ЖУМАЕВА.


Охирги ўзгариш: 27/12/2017 19:33.   Кўрилганлиги: 241
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mahalla-mening-taqdirimda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг