Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАҲАЛЛА МАСЛАҲАТЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР

МАҲАЛЛА МАСЛАҲАТЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР

Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун ўқув-семинар ташкил қилинди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши иш режасига асосан ташкил қилинган семинарда Самарқанд шаҳри ҳамда туманидаги маҳаллаларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.

Қайд этилганидек, юртимизда асрий анъаналари, аждодлардан қолган бой маънавий мерос тараққиёт йўлларида маёқ вазифасини ўтамоқда. Хусусан, азалдан маҳаллаларда катта ҳаёт тажрибасига эга кайвони онахонларнинг ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилалар тотувлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар масалаларида ўз ўрни ва ролига эга бўлган.

Истиқлол йилларида ҳудуд ижтимоий ҳаётида ўзига хос нуфузга эга аёлларга ҳуқуқий мақом берилди. Бу эса пировардида иш ўзининг юксак самараларини, ижобий натижасини бермоқда.

Хусусан, Самарқанд вилоятида қизларнинг касб-ҳунарга, катта ҳаёт тўғрисида атрофлича тушунчага эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида 2015 йилда мавжуд 1108 та маслаҳатчи томонидан “Оилавий қадриятлар”, “Оила ва саломатлик”, “Сиз оила бўсағасида”, “Никоҳ – муқаддас” сингари 23 мингга яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилган. Оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган 25 мингдан зиёд тадбирлар ўтказилган.


Шунингдек, ўтган йили оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш натижалари асосида салкам 10 мингга яқин оилалардаги турли низоли ҳолатларга барҳам берилиб, 380 дан кўпроқ эрта никоҳнинг олди олинган.

Бундан ташқари, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижасида хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари камайиб бормоқда. Эътиборлиси, 2015 йилда вилоятдаги 308 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бундай салбий ҳолатлар қайд этилмаган.

Анжуман давомида бу каби ишлар кўлами ва самарадорлигини ошириш, умуман маҳалла маслаҳатчилари олдида турган долзарб вазифалар, жумладан, ҳудудларда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга доир маърузалар тингланди.

Семинар қатнашчилари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент Ислом университети, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакилларидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Тадбир давомида университет фойесида жамият барқарорлигида миллий ва маънавий қадриятларнинг ўрнига бағишланган кўргазма ташкил қилинди.


Киритилган вақти: 06/02/2016 17:40.   Кўрилганлиги: 1473
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mahalla-maslahatchilari-uchun-oquv-seminar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.