Маҳалла – энг яхши тарбиячи

Каттақўрғон шаҳридаги Меҳржон маҳалласида ёшлар тарбияси ва вояга етмаганлар орасида жиноятчилик, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва унинг ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди.

Баркамол авлод тарбиясида маҳалланинг масъулияти бор, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Каттақўрғон шаҳар бўлими раиси Мақсуд Жабборов. – Халқимизда бир болага етти маҳалла ота-она, деган ибора бежиз айтилмаган. Аслида маҳалладан яхши тарбиячи йўқ. Бунинг учун маҳаллада соғлом ижтимоий муҳит хукм суриши лозим. Шу мақсадда шаҳримиздаги маҳаллаларда маҳалла, оила, мактаб ва коллеж ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Бу ҳамкорлик ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Йиғилиш сўнгида фаол ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Киритилган вақти: 10/10/2017 16:40.   Кўрилганлиги: 214

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг