
Самарқандда “Маҳалла менинг тақдиримда” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Нуроний” жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 16 жамоа иштирок этди.
Президентимиз раҳнамолигида “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Яратилган мустаҳкам ҳуқуқий асос, кўплаб ҳуқуқ ва ваколатлар туфайли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда асосий роль ўйнамоқда.
Танловда жамоалар ўз маҳалласининг тарихи ва бугунги ҳаёти, ёшлар учун яратилган имконият ва шароитлар, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги билимларини намоён этди. Миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.
Бу борада бошқа жамоалардан ажралиб турган Иштихон туманидаги “Қорақўйли” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Миёнқол” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Иккинчи ўрин Каттақўрғон туманидаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Янгиобод” жамоасига, учинчи ўрин Булунғур туманидаги “Каптархона” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Кабутар” жамоасига насиб этди.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳати ташкил этилди.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.