Мулоқот маданияти маслаҳатчининг муҳим кўникмасидир

Самарқанд шаҳрида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Мулоқот маданияти оилалар билан самарали иш олиб боришнинг муҳим омили" мавзуида семинар бўлиб ўтди.


Самарқанд шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун ўтказилган тадбирда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида оилалар билан ишлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. 

– Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, уларда юзага келадиган турли нотинчликларнинг олдини олишда маҳалланинг ўрни катта, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Ш.Йўлдошев. – Айниқса, бу борада маҳаллада ташкил этилган комиссиялар фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Афсуски, маҳалла фаолиятининг ушбу тизими таҳлил этилганда қатор камчиликлар мавжуд экани кўриниб қолди. Маҳалла фаолларининг оилалар билан ишлашда ижобий натижалари билан бир қаторда бу ишга тизимли ёндашмагани маълум бўлди. Семинарда айнан шу масалалар юзасидан фикрлашиб олдик.

    Семинарда вилоят хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудири С.Жумаева, Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Суярова, "Оила" илмий-амалий марказининг вилоятдаги вакили Р.Тошқувватовалар муаммоли оилаларга кириб боришда маҳалла маслаҳатчиси билиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталди.

Шундай семинарлар барча шаҳар ва туманларда ўтказилмоқда.



Охирги ўзгариш: 30/03/2017 17:36.   Кўрилганлиги: 292

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг