
Жавоб: Самарқанд шаҳридаги француз тилига ихтисослаштирилган 43-умумий ўрта таълим мактабига европалик темуршунос олим, профессор Люсьен Керен номи берилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виолан де Вильмор хоним, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этди.
Меҳмонлар муассасада яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари билан танишиб, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларга Люсьен Керен ва бошқа француз адиблари қаламига мансуб бадиий адабиётларни совға қилди.
Эслатиб ўтиш жоиз, Европа темуршунослигида французлар ҳамиша олдинги ўринда турган. Бу борада профессор Люсьен Керен (1920-2013 йиллар)нинг алоҳида ўрни бор. Таниқли олим 2006 йилда Соҳибқирон таваллудининг 670 йиллиги муносабати билан Парижда «Самарқандга, Амир Темур даврига саёҳат» номли фундаментал тадқиқот асарини яратган. Бундан аввал ҳам олим Амир Темур ва темурийлар тарихи теран ёритилган, холис тадқиқ этилган кўплаб асарлар, мақолалар эълон қилган. Унинг «Амир Темур салтанати» асари 1978 йилда чоп этилган. 1996 йилда А.Саидов билан ҳаммуаллифликда тайёрлаган «Амир Темур ва Франция» номли рисоласи ўзбек тилида нашр қилинган. Француз темуршуноси ташаббуси билан ташкил этилган Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганувчилар ассо¬циа¬цияси¬ бугун Парижда муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.
Абдуғофур Шерхолов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.