Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"Лойиҳалар фабрикаси"га доимий ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади

"Лойиҳалар фабрикаси"га доимий ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш Маркази ҳамда вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси қуйидаги мутахассисликлар бўйича

"Лойиҳалар фабрикаси"га доимий ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.
Мурожаат ва қўшимча маълумотлар учун тел.: +99866 230-48-42, E-mail: invest@samarkand.uz
НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
Лойиҳалар бошқаруви бўйича менеджер
(энг кам иш тажрибаси 3-5 йил)
(“Лойиҳалар фабрикаси” раҳбари)
Олий маълумот (иқтисод, молия ёки бизнес менеджмент ихтисослиги йўналишида камида магистр даражасига эга бўлиш).
Мажбурий тажриба ва зарур кўникмалар:
 Бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқишни мукаммал билиш, лойиҳа ва техник ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиш;
 Мумкин бўлган хатар (риск)ларни таҳлил қила олиш;
 Маркетинг асосларини мукаммал билиш;
 Бир вақтда бир нечта лойиҳаларни олиб бора олиш тажрибасига эга бўлиш;
 Керакли манба ва иш муҳитини аниқлаш, уларни жамоа ичида тақсимлай олиш;
 Лойиҳанинг ҳолати, вазифаларни бажарилишини мониторинг қилиш;
 Асосий иқтисодий ўсиш йўналишларини тушуниш;
 Фикрлаш ва мулоқот маданияти кўникмалари, умумий қонуниятларни билиш, иш натижаларини тўғри (мантиқий) таҳлил қилиш (ҳисобот тайёрлаш);
 Корхоналар, компаниялар ва ташкилотларнинг лойиҳа гуруҳи етакчиси сифатида тажрибага эга бўлиш (йирик компанияларда орттирилган иш тажриба мақсадга мувофиқ);
 Кўргазма, тайёр ечим, демо, прототиплар тайёрлаш;
 Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олиш.
Мақсадга мувофиқ бўлган касбий кўникмалар:
 Лойиҳаларни бошқариш тамойилларни (масалан, PMI) тушуниш ва (лойиҳа жамоалари ичида) лойиҳаларни бошқариш тажрибасига эга бўлиш;
 Жараёнларни яратиш ва лойиҳаларни автоматлаштиришни билиш;
 Лойиҳа жамоалари ишини автоматлаштирувчи дастурлар билан ишлай олиш кўникмасига эга бўлиш;
 Лойиҳавий ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва бошқариш бўйича яхши кўникмалар эга бўлиш;
 Жамоада иш жараёнини йўлга қўйиш (ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш)
 MS Project дастурида лойиҳаларни юрита олиш тажрибаси эга бўлиш.
Молиявий таҳлил ва режалаштириш бўйича мутахассис
(энг кам иш тажрибаси 2 йил)
Олий маълумот (камида молия, бухгалтерия ҳисоботи ва бошқа ихтисослаштирилган таълим йўналишида бакалавр даражасига эга бўлиш).
Мажбурий тажриба ва зарур кўникмалар:
 Режалаштирилаётган лойиҳага қўйилган минимал талабни йиғиш ва жамлаш;
 Лойиҳаларни, лойиҳа ҳужжатларини ва зарур ҳисоб-китобларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш тажрибаси;
 Молиявий таҳлил, компаниянинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш;
 Иқтисодиёт асослари, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, меҳнат ва менеджмент асосларини билиш;
 Компаниянинг молиявий оқимларини таҳлил қилиш, лойиҳанинг молиявий режасини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш;
 Бизнес режалаштириш;
 Бизнес-режасининг матни, унинг иловаларини тайёрлаш;
 Инвестицион харажатлар таркиби ва миқдорини, материаллар, ходимлар ва лойиҳанинг бошқа харажатларини таҳлил қилиш;
 Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш ҳажмлари қайдномаларини таҳлил қилиш;
 Инвестор учун тақдимот ва бошқа қўшимча материалларни ишлаб чиқиш;
 Инвестицион лойиҳалар самарадорлигини таҳлил қилиш;
 Лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва ишлаб чиқиш жараёнида қўлланиладиган MS Excel, MS Project ва бошқа дастурлар билан яхши ишлай олиш;
 Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олиш.
Мақсадга мувофиқ бўлган касбий кўникмалар:
 Компаниянинг молиявий хатар(риск)лари, молиялаштиришни оптималлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш;
 Лойиҳанинг ташкилий режасини шакллантириш;
 Бозор таҳлили ва башорат(прогноз)ини амалга ошириш;
 Саноат ва энергетика объектларини капитал қурилиши учун техник шартлар ва ишлар бажарилиши жадвалларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш;
 Ишлаб чиқариш технологиялари асосларини ва капитал қурилиш, техник қайта жиҳозлаш ва саноат объектларини реконструкция қилиш бўйича иш олиб бориш усуллари тўғрисида тушунча/билимга эга бўлиш;
 Техник ечимлар ва иш ҳажмининг амалдаги талабларга мувофиқлиги, материаллар ва жиҳозларнинг техник хусусиятлари тўлиқлиги, шунингдек, иш материаллари ва жиҳозларининг нархига мувофиқлигини аниқлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини таҳлил қилиш;
 Профессионал сертификатларга эга бўлиш мақсадга мувофиқ (масалалан, ACCA/CIMA/CPA ва бошқа);
 MS Project дастурида ишлаш тажрибасига эга бўлиш;
 MS Office дастурини илғор фойдаланувчидан паст бўлмаган даражада билиш.
Ҳудудий иқтисодиёт бўйича мутахассис
(энг кам иш тажрибаси 2 йил)
Олий маълумот (камида математика, иқтисодиёт, режалаштириш, молия ёки бошқа ихтисослаштирилган таълим йўналишида бакалавр даражасига эга бўлиш).
Мажбурий тажриба ва зарур кўникмалар
 Ривожланишнинг асосий иқтисодий моделларини тушуниш, иқтисодий назариянинг турли бўлимларида фундаментал касбий тайёргарликка эга бўлиш;
 Ривожланишнинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини шакллантириш ва ҳисоблашни билиш;
 Бозор фаолияти қонуниятлари ва уларни тартибга солиш воситаларини билиш;
 Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг замонавий иқтисодий ҳаётини, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий тенденцияларни таҳлил қилиш кўникмалари ва ушбу билимлар асосида иқтисодиёт соҳасида ечимларни прогноз қилиш;
 Миллий бозор тузилмаларини, миллий бозор мувозанатини таъминлаш механизмларини билиш;
 Ўсиш нуқталарини аниқлаган ҳолда иқтисодий ҳудудий таҳлил ўтказиш;
 Ҳудуд ва республика миқёсида молиявий, савдо-иқтисодий алоқаларни таҳлил қилиш, ТИФ (Ташқи иқтисодий фаолият)ни тушуниш;
 Маълумотларини қидириш, жамлаш, тизимлаштириш ва фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиш;
 MS Excel (макрослар) дастурида аъло даражада ишлай олиш;
 Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олиш.
Мақсадга мувофиқ бўлган касбий кўникмалар:
 Тижорат фаолиятининг иқтисодий асосларини, иқтисодий ва математик моделлаштиришни, иқтисодий информатика ва компьютер тизимларини билиш;
 Касбий соҳадаги лойиҳа фаолияти кўникмалари, тизимли таҳлил қилиш тамойиллари, турли хил ҳодисаларни тасвирлаш ва прогноз қилиш, уларни сифатли ва миқдорий таҳлилини амалга ошириш учун моделларни қуриш ва улардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш;
 Муайян вазиятларни таҳлил қилиб иқтисодий муаммоларни аниқлаш, муаммолар ечимини таклиф қилиш ва кутилаётган натижаларни баҳолаш кўникмасига эга бўлиш;
 Бизнес режалаштириш асосларини билиш;
 Бошқарув ҳисоби асосларини билиш;
 Бюджетлаштириш тамойилларини билиш;
 Прогноз қилиш, иқтисодий ва молиявий моделлар тузиш тажрибасига эга бўлиш;
 MS Project дастурида ишлаш тажрибасига эга бўлиш;
 MS Office дастурини илғор фойдаланувчидан паст бўлмаган даражада билиш;
 Таҳлилий дастурлар билан ишлай олишни билиш.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича мутахассис
(энг кам иш тажрибаси 2 йил)
Олий маълумот (камида иқтисодиёт, режалаштириш, молия ёки бошқа ихтисослаштирилган таълим йўналишида бакалавр даражасига эга бўлиш).
Мажбурий тажриба ва зарур кўникмалар:
 Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий алоқалар, молия ва банк фаолияти, назорат, солиқ, статистика, халқаро ҳуқуқ ва маркетинг соҳаларида билимга эга бўлиш ва уларни ишлата олиш кўникмаларига эга бўлиш;
 Халқаро савдо - иқтисодий алоқаларни тартибга солиш, халқаро нархлаш усулларини билиш ва уларни халқаро бизнесда ишлатиш;
 Ташқи иқтисодий фаолиятни, жаҳон валюта тизимини давлат томонидан тартибга солиш усул ва воситалари ҳамда ташқи савдо операцияларида пул ва молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш усуллари ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;
 Маркетингни бошқариш жараёнини, маркетинг тадқиқотлари ва маркетинг маълумотлари тизимини тушуниш;
 Хом - ашё, тайёр маҳсулотлар, интеллектуал фаолият натижалари бўйича халқаро савдонинг ташкилий шаклларини билиш;
 Касбий фаолиятнинг муайян товарларига экспорт имкониятлари ва импорт эҳтиёжлари масалалари бўйича билиш;
 MS Excel (макрослар) дастурида аъло даражада ишлай олиш;
 Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олиш.
Мақсадга мувофиқ бўлган касбий кўникмалар:
 Иқтисодий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиш;
 Иқтисодий агентларнинг хулқ-атвори, касбий фаолият соҳадаги объектларнинг ривожланиш тенденциялари бўйича ҳар томонлама (ишлаб чиқариш, мотивацион, институционал ва бошқалар) танқидий баҳо бериш кўникмасига эга бўлиш;
 Келгуси фаолият соҳасидаги стандарт вазиятларни таҳлил қилишда касбий далиллар (профессионал аргументлаш) кўникмаларига эга бўлиш;
 Бозорни сегментациялаш, мақсадли бозор сегментини танлаш ва товарни жойлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;
 Нархлаш сиёсати ва маҳсулот тақсимоти усуллари ҳақида тушунчага эга бўлиш;
 MS Project дастурида ишлаш тажрибасига эга бўлиш;
 MS Office дастурларини илғор фойдаланувчидан паст бўлмаган даражада билиш.

Киритилган вақти: 20/07/2020 13:40.   Кўрилганлиги: 294
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/loyihalar-fabrikasiga-doimiy-ishga-qabul-qilish-boyicha-tanlov-elon-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.