Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЛИЗИНГ – ТАДБИРКОРГА ИМКОНИЯТ

ЛИЗИНГ – ТАДБИРКОРГА ИМКОНИЯТ

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги “Оқтошнон” хусусий ишлаб чиқариш корхонасида ўнга яқин турдаги нон ва нон маҳсулотлари тайёрланиб, харидорларга етказиб берилмоқда.

Қирқдан ортиқ киши меҳнат қилаётган корхонада 2013-2014 йилларда хориждан замонавий технологиялар келтирилиб, сифатли нон ва кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Янги ускуналарнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имконият ва имтиёзлар натижасида лизинг компанияларининг лизинги асосида харид қилинган.

– Фаолиятимизни бошлаган пайтда асосан эски ускуна ва печлардан фойдаланар эдик, – дейди корхона раҳбари Ўткир Бобоев. – Кейинчалик юртимизда ўтказилган кўплаб кооперацион биржа ва ярмаркаларда лизинг компаниялари фаолияти билан яқиндан танишгач, Италия, Россия ва бошқа давлатлардан замонавий технологиялар келтириб ўрнатдик. Айни пайтда корхонамизда кунига 5 тонна нон, 2 тонна макарон, 500 килограмм кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, сутни қайта ишлашни йўлга қўйиб, беш турдаги сут маҳсулотлари тайёрланмоқда. Келгусида ушбу тармоқни янада кенгайтиришни режалаштирганмиз.

Корхона маҳсулотлари асосан Оқтош шаҳридаги 10 га яқин савдо шохобчаси орқали сотувга чиқарилмоқда. Шунингдек, шартнома асосида тумандаги мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари, Каттақўрғон шаҳрига етказилмоқда.

ЎзА


Киритилган вақти: 12/03/2016 17:36.   Кўрилганлиги: 543
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/lizing-tadbirkorga-imkoniyat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг