Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КУТУБХОНА КИТОБХОН ҲУЗУРИГА БОРЯПТИ

КУТУБХОНА КИТОБХОН ҲУЗУРИГА БОРЯПТИ

Вилоят ахборот-ресурс марказида 35 нафар ходим ишлайди. Уларнинг ҳар бири китобхонлик маданияти бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида тарғибот ишларини олиб бормоқда

Натижада ҳар ойда ўртача 3500 дан зиёд ўқувчи 70 дан ортиқ бадиий китоблар билан танишиб, китобхонлар сони ошаётир. Тадбирлар давомида кутубхонада мактаблар билан биргаликда муҳим саналарга бағишлаб турли бадиий кечалар ва китоб тақдимотлари ҳам ўтказилмоқда. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрининг иккита маҳалласида кўчма кутубхона ташкил қилинган. Кутубхоналардан маҳаллалардаги қариялар ҳамда китобсеварларнинг хонадонларига бадиий китоблар олиб бориб, улар кутубхонага аъзо қилинмоқда. Самарқанд шаҳридаги Боғи Темур, Тожмаҳал маҳаллалари кексалари ва ногиронларига ҳар ҳафтада икки марта китоб тарқатиляпти. Дарвоқе, вилоят "Саховат" уйида ҳам кўчма кутубхона ташкил қилинди. Кексалар ҳафтада бир марта янги китоблар билан таъминланмоқда. Кутубхонамизда турли ёшдаги ўқувчиларга ва маълум соҳа ходимларига мўлжалланган ўзбек, рус, инглиз, немис, француз тилларида 151 мингдан зиёд китоблар бор. Бундан ташқари, 20 мингга яқин электрон дарсликлар, илмий ва бадиий китоблар ҳам мавжуд бўлиб, бу ўқувчи-ёшлар, талабаларнинг дарсларни ўзлаштиришларида, илмий ва бадиий адабиётлардан баҳраманд бўлишларида асқотмоқда. Шарофат ХЎЖАНОВА, вилоят ахборот-ресурс маркази бўлим мудираси.


Охирги ўзгариш: 04/12/2017 18:04.   Кўрилганлиги: 231
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kutubxona-kitobxon-huzuriga-boryapti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг