Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КУРКАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ КЎПАЯДИ

КУРКАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ КЎПАЯДИ

Самарқанд туманидаги 10 та фермер хўжалиги ҳамда 9 та корхонада бугунги кунда 5 миллиондан зиёд товуқ парваришланмоқда. 

Туманда куркачиликни кенг йўлга қўйиш борасида амалий ҳаракатлар бошланди. “Мароқанд парранда” масъулияти чекланган жамияти томонидан йилига 3 миллион дона тухум ва 2 миллионта курка жўжаси етиштиришга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилмоқда.

“Мотрид агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ҳудудидан 6,5 гектар ер майдони ажратилиб, бу ерда куркачилик фабрикаси қурилиши бошланди. Курка жўжаларини очириш учун тухумлар Голландиядан, инкубатор, куркаларни боқиш, гўшт ва тухумларни сақлаш учун музлаткичлар Германиядан келтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркорнинг ўз маблағи билан бирга “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кредит ажратилмоқда.

Энг муҳими, корхона ишга туширилгач, бу ерда 150 киши учун иш ўрни очилади.

Тўлқин Сиддиқов.


Охирги ўзгариш: 06/01/2018 09:07.   Кўрилганлиги: 1702
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kurkachilik-xojaliklari-kopayadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.