Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КУНДУЗГИ ЧИРОҚЛАРНИ ЁҚИБ ЮРМАГАН ҲАЙДОВЧИЛАР ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ?

КУНДУЗГИ ЧИРОҚЛАРНИ ЁҚИБ ЮРМАГАН ҲАЙДОВЧИЛАР ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ?

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгартиришлар бўйича жаримага тортиш бошлангани хабар берилганди.

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори бир ой муқаддам қабул қилинди. Ўтган бир ой давомида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш киритилди.

Эндиликда, ўзгартиришларга мувофиқ куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128-моддасига (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (101 365 сўм).

Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш - энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида (202 730 сўм), шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш - энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида (608 190 сўм), худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш - энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (810 920 сўм) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.


Киритилган вақти: 12/05/2019 20:03.   Кўрилганлиги: 331
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kunduzgi-chiroqlarni-yoqib-yurmagan-haydovchilar-qancha-jarima-tolaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг