Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КУН ТАРИХИ: 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни.

КУН ТАРИХИ: 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни.

АҚШ президенти Жон Кеннеди Конгресснинг 1962 йил 15 март куни ўтказилган мажлисида нутқ сўзлаб, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиб чиқади ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ўз ичига олган декларацияни имзолайди. 

1983 йилдан буён ушбу сана бутун дунёда Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Юқоридаги ҳужжат 
истеъмолчиларнинг маҳсулот (хизмат) ҳақида маълумот олиш, унинг сифати (хавфсизлиги)га ишонч ҳосил қилиш, маҳсулот (хизмат)ни танлаш ҳамда унга ўзгартириш киритиш каби ҳуқуқларга эга бўлишини таъминлади. 1985 йил 9 апрелда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофазасининг асосий тамойиллари қабул қилингач, бу рўйхатга тоза атроф-муҳитга эга бўлиш, зарар учун товон олиш, асосий эҳтиёжларини қондириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бўйича таълим олиш каби ҳуқуқлар ҳам қўшилди. Мазкур резолюция билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари халқаро миқёсда тан олиниб, қонуний кучга эга бўлди. Шу ўринда ушбу ҳужжат Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.
Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган бўлиб, Асосий қонунимизнинг 53-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқлари устунлиги принципи ўз ифодасини топган.


Киритилган вақти: 15/03/2019 07:54.   Кўрилганлиги: 117
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kun-tarixi-15-mart-xalqaro-istemolchilar-huquqlarini-himoya-qilish-kuni

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг