Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОРХОНА НУФУЗИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ҚЎЛИДА

КОРХОНА НУФУЗИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ҚЎЛИДА

Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2017-2018 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш мақсадида иш берувчилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. 

JV MAN Auto Uzbekistan”, “Бритиш-Американ тобакко Ўзбекистон” қўшма корхоналари, шунингдек, сайёҳлик фирмалари вакиллари иштирок этган тадбирда битирувчиларга мазкур корхоналар яратилаётган бўш иш ўринлари, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва ходимлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди.

- Жорий йилда институтимиз бакалавриат ва магистратурасини 600 нафар ёш мутахассис битиради, - дейди институт маркетинг бўлими бошлиғи Акмал Султонов. – Уларни иш билан таъминлаш мақсадида турли тадбирлар ташкил этяпмиз. Жумладан, мазкур тадбир ҳам битирувчиларимизга қизиқиш билдирган барча корхона-ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик натижасидир.

Тадбирда иш берувчилар институт битирувчиларининг саволларига жавоб беришди.

 

Дилмурод Тўхтаев.



Охирги ўзгариш: 08/03/2018 17:04.   Кўрилганлиги: 366
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/korxona-nufuzi-malakali-kadrlar-qolida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг