Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ

Вилоят прокуратурасида коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни комиссия раиси, вилоят прокурори Ф.Зуфаров бошқарди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2017 йил 2 февралдаги қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг вилоятдаги ижроси муҳокама этилди. Мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларининг бу борада амалга оширган ишлари бўйича ҳисоблари тингланиб, ижро даражаси кўриб чиқилди.

Жумладан, вилоят ички ишлар, соғлиқни сақлаш, молия бошқармалари, савдо-саноат палатаси, ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк”и Самарқанд вилоят бўлими ва уларнинг раҳбарлари томонидан коррупцияга қарши олиб борилаётган ишлар қониқарли эмаслиги таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашишда унинг олдини олиш муҳитини яратиш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун, аввало ҳар бир идора-ташкилотларнинг раҳбарлари, қолаверса, барча фуқаролар қонунни яхши билмоғи, унинг моҳиятини фуқаролар ўртасида кенг тарғиб қилиш тизимини яратиш лозимлиги қайд этилди. Оммага тез ва таъсирчан ахборот етказиб беришда матбуот, оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш, ходимлар ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Йиғилишда комиссиянинг келгуси фаолияти бўйича вазифалари белгилаб олинди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:10.   Кўрилганлиги: 1068
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/korruptsiyaga-qarshi-kurashish-barchaning-vazifasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.