
Вилоят давлат молиявий назорати бошқармасида вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда коррупциянинг олдини олишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят прокуратураси прокурори Зафар Ҳамдамов ушбу жиноятни келтириб чиқарувчи омиллар ва унинг оқибатлари хусусида сўз юритди. Мавзуга доир телелавҳалар намойиш этилди. Коррупция ботқоғига ботган кимсалар ҳаёти, ушбу иллат келтириб чиқарган ҳолатлар ва унинг оқибатлари муҳокама этилди.
– Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг 2017 йил 20 апрелдаги 1-сонли баёни ҳамда мазкур комиссиянинг 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини амалга ошириш юзасидан иш режаси тасдиқланган эди, – дейди вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи Музаффар Ҳамдамов. – Шу асосда бошқарманинг иш режаси ва 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Шунингдек, Молия вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизими ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” коррупция кўринишларини келтириб чиқаришга омил бўлаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциянинг олдини олиш ва унинг даражасини пасайтириш бўйича биринчи даражадаги зарур меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
Бошқарманинг ички тартиб-қоидалари одоб-ахлоқ қоидаларига мослаштирилди. Бу қоидалар идоравий ҳужжатларнинг ажралмас қисми ҳисобланди. Ҳозирги вақтда бошқарма ходимлари билан фақат бир йиллик меҳнат шартномаси тузилади. Бир йил давомида ходимда коррупцияга мойиллик белгилари кузатилса, кейинги йилда меҳнат шартномаси узайтирилмайди.
Бошқармада коррупцияга қарши муросасиз курашиш доирасида фуқаролар учун мўлжалланган “Мурожаатлар қутиси” жорий қилинган.
Вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.