Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЎРИК ЯНАДА САМАРАЛИ БЎЛАДИ

КЎРИК ЯНАДА САМАРАЛИ БЎЛАДИ

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди вилоят бўлимига Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) томонидан мобиль клиника вазифасини ўтовчи Mersedes-Benz русумли автомобиль тақдим этилди. 

Фонднинг бошқа филиалларига ҳам худди шундай автомобиллардан тўққизта топширилди. Айтиш керакки, ТИКА агентлиги бир неча йиллардан бери “Соғлом авлод учун” фонди билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширди. Ушбу ҳамкорлик доирасида 2011 йили фондга Peugeot русумидаги автоамбуланс топширилганди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросига кўра, фонд томонидан ўн мингга яқин аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган. Ҳозирга қадар Жомбой, Ургут, Пайариқ, Булунғур ва Пастдарғом туманларидан тўрт минг аҳоли кўрикдан ўтказилди. Фонд томонидан уларга 44 миллион сўмлик 1118 қути дори-дармон тарқатилди.

Кам таъминланган оилаларга кийим-кечак кўринишида ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳам фонднинг асосий вазифаларидан бири саналади. Ўтган уч ойда фондга дори-дармон, ногиронлик аравачаси ва қўлтиқтаёқлар олиш учун 96 та ариза келиб тушган. 55 та ногиронлик аравачаси, 27 жуфт қўлтиқтаёқ ҳамда 21 миллион сўмлик дори-дармонлар муҳтож кишиларга тарқатилди.


Охирги ўзгариш: 19/04/2016 21:25.   Кўрилганлиги: 771
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/korik-yanada-samarali-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг