Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР

Каттақўрғон туманидаги «Регистон Боғишамоли» фермер хўжалигида баҳорги агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш ва чигит экиш масалаларига бағишланган вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда туманлар ҳокимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари мутахассислари, фермерлар қатнашди.

Ерга уруғ ташлашни қисқа фурсатда амалга ошириш мўл ҳосил етиштиришда асосий омилдир. Шу боис хўжалик даласида ташкил этилган тадбирда далани экишга тайёрлаш, тупроқ намлигини сақлаш, майдонни текислаш ва чигитни сифатли экиш агротехникасига доир тавсиялар бериш баробарида бу жараён амалда намойиш этилди.

Семинар давомида иштирокчилар жорий мавсумда фойдаланилаётган замонавий чигит қадаш сеялкаларининг ҳар томонлама такомиллаштирилган янги авлодларининг иш унуми билан танишдилар ва экиш сифатини кўздан кечирдилар.

Семинарда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.


Киритилган вақти: 07/04/2015 17:36.   Кўрилганлиги: 2125
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/korgazmali-seminar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.