КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР

Нуробод туманидаги “Сахоба ота” ширкат хўжалигида табиий яйловлар яратиш ва яйлов ўсимликлари уруғчилигини ташкил этиш масалаларига бағишланган республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди. 

Унда Самарқанд вилояти ҳамда Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятларидан келган қоракўлчилик ширкат хўжаликларининг раислари, бош чўпонлар, ветеринар врачлар, зоотехниклар ва соҳага мутасадди бўлган ташкилот вакиллари қатнашди.

– Семинар доирасида Эрали Ризаев бошлиқ чорвачилик отарида табиий яйловлар яратиш борасидаги ишлар билан танишдик, – дейди Навоий вилояти Конимех туманидаги “Сарибел” ширкат хўжалиги раиси Шамсиддин Рустамов. – Ушбу отар ҳудудида 11 гектар майдонга яйлов ўсимликлари уруғларини экиш жараёнида қатнашдик. Туманнинг “Сахоба ота”, “Ўзбекистон” ва “Олға” ширкат хўжаликларида ҳам табиий яйловларни маданийлаштириб, саксовул, изен, чўғон уруғи экилганини кўрдик. Бу ердаги тажрибали чорвадорлар билан табиий яйловлар яратиш борасида фикр алмашдик.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор Эрали Ризаевнинг табиий яйловлардан оқилона фойдаланиш, чорвани қишловдан беталофат олиб чиқишга оид тажрибаларини оммалаштиришга келишиб олдилар.

Абдурасул Ашуров


Охирги ўзгариш: 15/11/2015 09:47.   Кўрилганлиги: 487

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг