Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОРЕЯЛИКЛАР САМАРҚАНДДА МЕДИА МАРКАЗ ҚУРИШИ МУМКИН

КОРЕЯЛИКЛАР САМАРҚАНДДА МЕДИА МАРКАЗ ҚУРИШИ МУМКИН

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов Жанубий Кореянинг Кёнгжу шаҳридаги "Smart media" маркази вакиллари билан учрашди.

Музокаралар доирасида Кёнгжу медиа маркази вакиллари Самарқанд шаҳрида 1 миллион доллар қийматидаги замонавий медиа марказ бунёд этиш таклифини билдирди.

- Самарқанддаги тўрт кунлик сафаримиз давомида шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари, меъморий ёдгорликларини тасвирга олиб, унинг сайёҳлик имкониятларини юртимизда тарғиб этишни мақсад қилганмиз, - дейди "Smart media" маркази бош мутахассиси Чу Хён Мин. - Бу каби ҳамкорлигимиз келгусидаги алоқаларимизни янада мустаҳкамлайди ва кенг кўламли янги лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади.

Э.Турдимов медиа марказ жойлашадиган бино тарихий аҳамият касб этиши, шунингдек, иккала давлат фуқаролари учун фойдали бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Учрашув меморандум имзолашга ва 2018 йил ноябрь ойида Кёнгжу шаҳридаги "Smart media" маркази вакиллари вилоятимизга ташриф буюриб, тасвирга олинган Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ҳақида тайёрланадиган видеофильмни 4D форматда намойиш этишга келишиб олди.

 

Ҳусан Элтоев.


Киритилган вақти: 14/09/2018 14:08.   Кўрилганлиги: 1122
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/koreyaliklar-samarqandda-media-markaz-qurishi-mumkin

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.