
Кореянинг Keimyung университети Президенти Seungho Park, Саноат билан ҳамкорлик бўйича президенти Kim Yon Kab, Самарқанд “Startup incubator” маркази лойиҳа раҳбари Lee Sang Seong бошлигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Меҳмонлар билан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги биносида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Кореянинг Keimyung университети филиалини ташкил этиш ҳамда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш истиқболлари хусусида тўхталиб ўтилди, шунингдек 2019 йил 12 июль куни Кореянинг KOICA агентлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази қошида лойиҳа қиймати 1100000 АҚШ доллари бўлган “Startup incubator” марказининг очилиши ҳақида келишиб олинди. Ташкил этиладиган мазкур марказда ёш тадбиркорлар малакаси оширилиши, янги инновацион ғояларни амалга оширишжа ва бизнес режаларни ишлаб чиқиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашилиши кўзда тутилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.