Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОРЕЯ ИШБИЛАРМОНЛАРИ САМАРҚАНДГА ИНТИЛМОҚДА

КОРЕЯ ИШБИЛАРМОНЛАРИ САМАРҚАНДГА ИНТИЛМОҚДА

Бугун, 13 август куни шаҳримиздаги "Ёшлар маркази" биносида Самарқанд вилояти ва Корея Республикасининг ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди.

Форум ишида кореядаги энг илғор 45 та компаниянинг вакиллари ўз лойиҳалари билан қатнашишди.
Дастлаб хорижий ишбилармонларга вилоятимиз тадбиркорлари томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди.
Бизнес форум очилиш тадбирида вилоят ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кореяга ташрифи ва ўз ўрнида Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифлари чоғидаги келишувлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарганини, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий йўналишларда сезиларли ривожланиш босқичига эришилганлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳозирда кореялик сармоядорлар иштирокида вилоятимизда 35 та корхона ташкил этилганлиги, уларнинг 25 таси қўшма корхона ва 10 та хорижий корхона фаолият юритаётганлигини маълум қилди. 2019 йил биринчи ярим йиллигида Самарқанд ва Корея давлатлари ўртасидага ўзаро товар айланмаси 21 миллион долларни ташкил этиб, бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 бараварга ошганлигини ижобий баҳолади. 


Ўз навбатида тадбирда сўз олган Ўзбекистон-Корея бизнес маркази директори Ким Чанг Кёнг ва бошқа делегация аъзолари ҳам бугунги кунда Кореядаги гигант корхоналар Ўзбекистонда ўз филиалини очишга интилишаётганлигини, шу мақсадда кореялик тадбиркорлар Ургут эркин иқтисодий зонасида бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишганлигини ҳамда бир неча корхоналар билан шартномалар имзоланганлигини маълум қилишди. 
Форумнинг иккинчи қисмида Корея Республикаси делегация аъзолари ва Самарқанд вилоятининг 200 га яқин ишбилармонлари ўртасида В2В форматидаги юзма-юз учрашувлари амалга оширилди. Учрашувлар доирасида “Wongwang Construction”, “NEO&Saram CO.” Компаниялари билан ҳамкорликда умумий қиймати 100 млн. АҚШ доллари бўлган меҳмонхона барпо этиш, “MIR Corporation” компанияси билан умумий қиймати 30 млн. АҚШ доллари бўлган соф қуруқ сут ишлаб чиқариш, “Evergreen International” компанияси билан Нуробод туманида қуёш энергетикасини барпо этиш, “Alchera” компанияси билан ахборот коммуникация ва информацион технологиялари бўйича ҳамкорлик қилиш, “Wongwang Construction” компанияси билан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш, “Neo&Saram” компанияси билан ахборот коммуникацион технологиялари бўйича ҳамкорлик қилиш, “Myung Sung” компанияси билан ҳамкорликда иссиқхона хизматини ташкил этиш ҳамда “Shinsung E&G” компанияси билан қуёш энергетикасини барпо этиш лойиҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича умумий қиймати 130 млн. доллар бўлган жами 8 та меморандум имзоланди.


Киритилган вақти: 13/08/2019 23:01.   Кўрилганлиги: 412
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/koreya-ishbilarmonlari-samarqandga-intilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг