Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАГИ МУАММОЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАГИ МУАММОЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни вилоят ҳокимлиги томонидан аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш,

шаҳардаги кўп қаватли уйларнинг инфратузилма объектларини талаб даражасида таъмирлаш ва ободонлаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини ижобий томонга ўзгартириш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама этиб борилмоқда.

Анъанага мувофиқ бугун ҳам вилоят қурилиш Бош бошқармасида мазкур масалада Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган ишлар, ширкатлар фаолияти, юклатилган вазифалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Муҳокамада “Маржона мафтуна коммунал сервис”, “Тонг”, “Самарқанд уй-жой коммунал сервис”, “Юлдуз” каби ширкатлардаги камчиликлар ширкат раисларига кўрсатиб ўтилиб, уларнинг фаолияти танқид қилинди.

Баъзи хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатларидаги ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари ўлда-жулда қолганлигига эътироз билдирилди. Бундан ташқари, нотурар жой объектлари билан шартномалар тузилмагани, ноқонуний қурилишлар мавжудлиги, қарздорлик камаймаётгани, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатишнинг аҳволи ачинарли эканлиги таъкидлаб ўтилди. Кўп қаватли уйлардаги мавжуд ҳолат видео ва фото лавҳалар асосида кўрсатилиб, бирма-бир муҳокама этилди.

Cектор раҳбарлари, коммунал соҳа вакилларига аҳолининг фаровонлигини таъминлаш борасидаги ишларда ижобий силжишни амалга оширишга қаратилган зарурий кўрсатмалар берилди.

Муҳокама давомида масъул раҳбарларга қатъий огоҳлантиришдан, эгаллаб турган вазифасидан озод этишгача бўлган чоралар кўрилиши таъкидланди. Шу соҳага масъул шаҳар бўлими бошлиғи Х.Шатанова эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилди ҳамда айрим бошқа мансабдор шахслар ижро интизомини таъминлашда йўл қўйган қўпол хато-камчиликлари учун маъмурий жавобгарлик чораларини кўриш учун тақдимнома киритилиши белгиланди.


Киритилган вақти: 11/02/2020 21:50.   Кўрилганлиги: 159
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kop-qavatli-uylardagi-muammolar-muhokama-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг