Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОНСТИТУЦИЯ САБОҚЛАРИ

КОНСТИТУЦИЯ САБОҚЛАРИ

Конституция сабоқлари Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз қомуси”мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этган илмий-амалий анжуман ва очиқ дарсларда коллеж ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унинг миллий давлатчилигимиз анъаналарини акс эттирган ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбирлар давомида коллеж ўқувчилари Конституцияга оид билими ва унда ифодаланган ғояларни турли кўргазмали воситалар, саҳна кўринишлари ва амалий машғулотлар орқали ифодалашга ҳаракат қилди.

Вилоятдаги бошқа таълим муассасаларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишга бағишланган давра суҳбатлари ва учрашувлар, кўрик-танловлар ўтказилмоқда.


Охирги ўзгариш: 13/11/2015 20:03.   Кўрилганлиги: 1894
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/konstitutsiya-saboqlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.