КОНСТИТУЦИЯ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАР КЎНГИЛДА АКС ЭТСИН

Ўзбекистон Республикаси Конституциясиқабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги олдидан маънавият тарғиботчилари гуруҳлари томонидан маҳаллалар, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмларда аҳоли, хусусан, ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Самарқанд гарнизони офицерлар уйида бўлиб ўтган шундай тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Фармон Тошев, Самарқанд давлат университети профессори Фарҳод Набиев Конституциянинг қабул қилиниш тарихи, унда белгиланган қоида ва тамойиллар мазмун-моҳияти хусусида сўз юритдилар.

Ўтган йиллар давомида Конституциямизда белгиланган қоида ва принципларнинг нақадар тўғри, оқилона эканлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб бермоқда. Чунки Бош Қомусимиз асосида олиб борилган ички ва ташқи сиёсатимиз халқимизнинг тинч, фаровон ҳаётининг мустаҳкам ва ишончли кафолати бўлиб келмоқда.

Тадбир давомида шоир Ёрмамат Рустамовнинг Ватан, эрк ва садоқат мавзусидаги шеърлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров куйлаган қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади.


Киритилган вақти: 30/11/2015 18:09.   Кўрилганлиги: 452

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг