Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Каттақўрғон шаҳрида Конституциямиз қабул қилинган кунни юқори савия ва кўтаринки руҳда нишонлаш учун кўпгина тадбирлар ўтказилмоқда. 

Жумладан, шаҳардаги бир қатор таълим масканлари ҳамда ахборот-ресурс марказларида “Конституциямиз – ҳаётимиз йўлдоши”, “Асосий Қонунимиз инсон ҳуқуқлари кафолати”, деб номланган кўргазмалар ташкил этилган.

Мазкур тадбирлар Конституциямизни ўрганиш ва унинг мазмун-моҳиятини кенг халқ оммаси, хусусан, ёшлар ўртасида тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Учрашувлар чоғида ўтган давр мобайнида Бош Қомусимизнинг жамият ҳаётидаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлашдаги ўрни, у асосда қабул қилинган қонунлар ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунча берилмоқда.

– Конституциямизда бепул умумий таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган ва қонунга биноан мамлакатимиздаги барча болалар таълим олишга мажбурдирлар. Мана шу модданинг ўзидаёқ давлатимизнинг келажагига пойдевор қўйилган, – дейди Каттақўрғон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири ўринбосари Мавлуда Нуруллаева. – Бугунги кунда Каттақўрғон шаҳридаги умумтаълим мактабларида 12 054 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. Уларга 668 нафар малакали ўқитувчилар устозлик қилишаяпти. Ёшларнинг камоли, пухта билим олишлари учун барча шароитлар мавжуд.

Айни кунларда сана олдидан очиқ дарслар, “Сиз қонунни биласизми?” мавзуларида баҳс-мулоқотлар, давлат мадҳияси ижроси бўйича кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

Абдуазиз Ҳошимов


Охирги ўзгариш: 24/11/2015 18:58.   Кўрилганлиги: 848
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/konstitutsiya-baxtimiz-qomusi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг